21:50 / 09.08.2021
3 103

Хитой ва Ҳиндистон кучли сув тошқинлари остида қолди (видео)


Фото: AFP
Хитойда узоқ давом этган ёмғирлар кенг кўламли сув тошқинларини келтириб чиқарди, натижада 80 мингдан ортиқ одам эвакуация қилинди. Бу ҳақда Reuters хабар берди.

Сув тошқинлари Хитойнинг жануби-ғарбидаги Сичуан провинциясини қамраб олган. Дачжоу шаҳридаги сув омборида сув сатҳи меъёрдан 2,2 метр ошиб кетган.

NDTV агентлигининг хабар беришича, Ҳиндистон шимолида Уттар-Прадеш штатининг 357 га яқин қишлоқларини кучли ёмғир туфайли сув босган.

Гонд шаҳрида Гхагхра дарёсининг тошиб кетиши оқибатида бошланғич мактаб «ювилиб кетган». Сув тошқинидан зарар кўрган қишлоқларнинг учдан бир қисми қолган ҳудудлардан бутунлай узилиб қолган.

29 июлга ўтар кечаси Афғонистон шарқидаги Нуристон вилоятида кучли сув тошқини юз берганди, оқибатда 40 дан 150 нафаргача одам ҳалок бўлган. Вилоятнинг Мехердиш қишлоғи табиий офат натижасида тўлиқ вайрон бўлган. Таъкидланишича, ушбу ҳудуд «Толибон» назорати остида бўлиб, шу сабабли у ерга гуманитар ёрдам етказишнинг иложи бўлмаган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Хитой ва Ҳиндистон кучли сув тошқинлари остида қолди (видео)