22:04 / 10.08.2021
2 344

Ким Чен Иннинг синглиси Жанубий Корея ва АҚШ қўшма ҳарбий машғулотларини хиёнат деб атади


Фото: AP Photo
АҚШ ва Жанубий Кореянинг қўшма ҳарбий машғулотлари — хиёнат, бу Шимолий Корея ҳукуматини минтақада қуролли кучларини кучайтиришга мажбур қилади. Бу ҳақда КХДР раҳбари Ким Чен Иннинг синглиси, Меҳнат партияси марказий қўмитасининг тарғибот ва ташвиқот бўлими директорининг ўринбосари Ким Ё Чжон айтиб ўтди. Унинг баёноти Корея марказий телеграф агентлиги сайтига жойлаштирилган.

Ким Ё Чжон қўшма машғулотларни Корея яриморолидаги беқарорликнинг асосий сабаби деб таърифлади. Унинг сўзларига кўра, «Корея яриморолидаги тинчлик ва хавфсизликни сўз билан эмас, фақат амалий тўхтатиш билан кафолатлаш мумкин». «Бунинг учун Шимолий Корея қуролли кучлар шайлигини оширади», — деди сиёсатчи.

«Биз АҚШнинг тобора кучайиб бораётган ҳарбий таҳдидига қарши курашда мутлақ тўхтатишни, яъни, миллий мудофаа қобилияти ва бизга қарши ҳар қандай ҳарбий ҳаракатларга тезда жавоб бера оладиган кучли зарба устида ишлашни кучайтирамиз».
АҚШ ва Жанубий Корея ўртасидаги ушбу машғулотлар бу йил ҳисобида иккинчи марта ўтказилмоқда. Биринчиси март ойида бўлиб ўтган. Ўшанда бунга жавобан КХДР Япон денгизи томон ракеталарни учирган.

АҚШ ва Корея Республикаси ўртасида янги машғулотлар август ойида ўтказилиши режалаштирилганди. КХДР уларни ўтказишга қарши чиқди. Машғулотларнинг қолдирилиши Жанубий Кореянинг Бирлашиш вазирлиги томонидан ҳам қўллаб -қувватланди. Бундай қарорга расмий сабаб коронавирус пандемияси қилиб кўрсатилган бўлса-да, вазирлик шу орқали Пхенян билан икки томонлама муносабатларни яхшилаши мумкинлигини қўшимча қилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ким Чен Иннинг синглиси Жанубий Корея ва АҚШ қўшма ҳарбий машғулотларини хиёнат деб атади