07:00 / 11.08.2021
1 394

Шарм-аш-Шайх курорти сайёҳлар хавфсизлиги мақсадида 26 километрлик девор билан ўралди

Шарм-аш-Шайх курорти сайёҳлар хавфсизлиги мақсадида 26 километрлик девор билан ўралди

“Биз хатоларимизни англаб, уларни тўғриладик. Мисол учун, аэропортда. Ҳозирда у ерда энг замонавий ускуналар ўрнатилган. Шунингдек, Шарм-аш-Шайх периметри бўйича тикан симли 26 кмлик бетон девор ва унда курортга кириш учун 4та дарвоза ўрнатилди”, деб маълум қилган журналистларга Жанубий Синай вилояти губернатори Холид Фуда.

Унинг таъкидлашича, сайёҳларга курортда ҳеч қандай хавф йўқ, девор эса эҳтиёткорлик чораси сифатида қурилган. Шу тариқа курорт шаҳар бир томондан девор билан, иккинчи томондан эса денгиз билан ҳимояланган. Шаҳар аэропорти эса баланд деворлар билан ўралган.

Фуданинг айтишича, Шарм-аш-Шайхга келувчи ҳар қандай одам шу дарвозалар орқали ўтади. Бу ердаги назорат-ўтказиш пунктларида замонавий техника, “исталган шубҳали буюмни топа оладиган” катта металл излагичлар ўрнатилган. Дарвозалар орқали ўтувчи йўловчиларнинг ҳужжатлари, ПЦР-тестлари ёки эмланганлик ҳақидаги сертификатлари текширилади. Маҳаллий аҳолига шаҳарга рухсатномасиз кириш тақиқланган.

Курорт атрофида девор қуриш 2005 йилдаёқ режалаштирилган, бироқ молиявий муаммолар сабабли ушбу лойиҳа кейинга қолдирилган. 2015 йил 31 октябрда Шарм-аш-Шайхдан Санкт-Петербургга учган самолётда теракт содир этилгандан кейин бу масалага яна қайтилган.

Синай яримороли устида юз берган фожиадан кейин Россия Миср курортларига рейсларни тақиқлаганди. Самолётда дам олишдан қайтаётган россиялик сайёҳлар бўлган. Ундаги барча 224 киши теракт қурбонига айланган.

Россия ва Миср ўртасидаги авиаалоқа 2018 йилда тикланган, бироқ фақатгина Қоҳирага рейслар бажаришга рухсат берилган.
Шу йилнинг 6 августида Росавиавиация Россиянинг 8та авиакомпанияси Миср курортларига учишга рухсат олганини маълум қилди. 9 августда Шарм-аш-Шайхга 6 йиллик тўхташдан кейин Россиянинг биринчи йўловчи самолёти қўнди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Дунё » Шарм-аш-Шайх курорти сайёҳлар хавфсизлиги мақсадида 26 километрлик девор билан ўралди
[/banner_pushhouse