10:30 / 11.08.2021
2 308

Эронлик ҳарбийлар мамлакатни ҳимоялашга тўлиқ тайёрлигини маълум қилди


Эрон ҳарбий-ҳаво кучлари мамлакат чегараларини ҳар томонлама ҳимоялашга тўлиқ тайёр, мамлакат ҳаво ҳудуди доимий назорат ва кузатув остида қолмоқда. Бу ҳақда Эрон ҳарбий-ҳаво кучлари қўмондони Азиз Носирзода маълум қилди.

Носирзоданинг ушбу баёноти Арабистон денгизида Mercer Street танкерига ҳужум қилиниши билан боғлиқ охирги воқеалар ортида янгради. Бир қатор ғарб давлатлари, жумладан Исроил бу ҳужумда Теҳронни айбламоқда.

Июль охирида Либерия байроғи остида ҳаракатланган Mercer Street танкери Арабистон денгизида ҳужумга учраганди. Кемани бошқарувчи Zodiac Maritime компанияси исроиллик тадбиркор Эял Оферга тегишли. Ҳужум оқибатида кема экипажининг икки аъзоси ҳалок бўлган.

Исроил, АҚШ, Британия ва “Катта еттилик”ка кирувчи бошқа давлатлар кемага ҳужумда Эронни айблаган. Исроил ушбу ҳужум билан боғлиқ ҳолда БМТ Хавфсизлик кенгашидан Теҳронга қарши санкциялар киритишни сўраган. Эрон ўзига қўйилаяётган айбловларни рад этиб, уларни асоссиз деб атамоқда.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг