23:50 / 11.08.2021
31 596

«Толибон» 12 ёшли қизларни жинсий қулликка қабул қила бошлаган


Фото: Reuters
«Толибон» ҳаракати ўз назоратига ўтган ҳудудларда ўсмир қизларни жинсий қуллик олмоқда.
«Daily Mail» нашрининг ёзишича, «Толибон» ҳаракати қўмондонлари ўз аскарларини уйлантириш учун қизларни зўрлик билан тортиб олмоқда. Шу боис босиб олинган ҳудудларнинг оқсоқолларидан турмушга чиқмаган қизлар ва аёлларнинг рўйхатини талаб қилинган. Олдин, ёш чегараси 15 ёшдан 45 ёшгача турмушга чиқмаган қизларга тааллуқли бўлган бўлса, энди 12 ёшли қизлар ҳам жинсий қулликка олинмоқда.
Фото: Reuters
Шу боис кўплаб аёллар «Толибон» ҳаракати назоратига ўтган қишлоқлардан қочиб кетмоқда. Исми ошкор қилинмаган 22 ёшли афғонистонлик журналист бундай аҳоли пунктларидан бирини қандай тарк этганини тасвирлаб берди. 

«Менежерим менга қўнғироқ қилди ва номаълум рақамга жавоб бермасликни сўради. У биз, айниқса аёллар, иложи бўлса яшириниб, шаҳардан қочишимиз кераклигини айтди», дейди у.

Журналистнинг айтишича, қочишдан олдин журналист яшаган шаҳарда барча телефон линиялари узилган. 
Фото: Reuters
Бундан ташқари, «Толибон» Афғонистон шимолидаги олис ҳудудлар босиб олганидан сўнг ёзма буйруқ бериб, қаттиқ исломий тартибга қайтишни талаб қилган. Унга кўра, энди эркакларга соқолини олдириши тақиқланган, ёшларга эса давлат байроғи мавжуд бўлган қизил ва яшил ранглардаги кийимларни кийиши тақиқланган. Шунингдек, аёлларга уйларидан ҳамроҳларсиз чиқишга рухсат берилмаган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » «Толибон» 12 ёшли қизларни жинсий қулликка қабул қила бошлаган