17:50 / 14.08.2021
2 235

Ашраф Ғани афғон халқига мурожаат билан чиқди

Ашраф Ғани афғон халқига мурожаат билан чиқди
Афғонистон Ислом Республикаси президенти Муҳаммад Ашраф Ғани мамлакатдаги вазият ва ўз режалари ҳақида афғон халқига видео мурожаатнома йўллади, деб хабар қилмоқда Sputnik.

Мен ҳозир барча афғон халқи хавотирда эканини биламан. Президент сифатида шуни ваъда бераманки, келажакда зўравонликка, аҳолининг у жойдан бу жойга кўчишга мажбур бўлишига йўл қўймайман.

Бугунги вазиятда биз оқсоқоллар билан кенг кўламли маслаҳатларни бошлаганмиз ва яқин вақт ичида уларнинг натижаларини сизга маълум қиламиз. Ҳозир биз барча кучларни хавфсизликни оширишга қаратганмиз.

Мен "афғонларга мажбуран боғланаётган" ушбу янги уруш янги қурбонлар, вайронагарчиликлар олиб келишига йўл қўйманман. Биз сўнгги 20 йил ичида эришилган натижалар зое кетишига йўл қўймаймиз
”, - деди Ғани.

Афғонистон президенти ҳар доим ўз халқига тинчлик, фаровонлик истаганини ва келажакда ҳам шу йўалишда давом этишини маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, Толибон айни дамда Афғонистон шимолида ва Қобул яқинида бир неча вилоятлар марказларини эгаллаб олган. Улар Афғонистонда ҳукуматни тўлиқ ўз қўлларига олишни истайди, президент Ашраф Ғани билан музокаралар ўтказишни истамайди ва фақат унинг истеъфосини талаб қилишмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ашраф Ғани афғон халқига мурожаат билан чиқди