
Фото: Pixabay
British Heart Foundation ташкилотининг шифокорлари юзага келиши мумкин бўлган юрак хуружидан далолат берувчи янги белгилар ҳақида маълумот берди, деб ёзади «Korrespondent.net».
«Агар кўкракдаги оғриқ билан бирга, тана ҳароратининг кўтарилиши ва ёпишқоқликни ҳис қилаётган бўлсангиз, тез ёрдам чақиринг. Бу юрак хуружининг хавфи бўлиши мумкин», — дейди экспертлар.
Шунингдек, кўкракдаги оғриқ ва унинг қизиши ҳамда ошқозоннинг бузилиши юрак хуружининг яқинлашиб келаётгани белгиси бўла олади. Шу билан бирга, оғриқ елка ва жағларда ҳам сезилиши мумкин.
Бундан ташқари, тўпиқларнинг шиши ҳам юрак ишининг бузилганидан далолат беради. Аммо юрак хуружининг энг асосий ва ноодатий белгиси кўп терлаш ҳисобланади.
Олимларнинг айтишича, юрак қон-томир тизимларидаги касалликлар — дунёда ўлимга олиб келадиган асосий сабаблардан биридир, шунинг учун организмда бир қарашда у қадар аҳамиятли бўлмаган бузилишларга ҳам эътиборли бўлиш маслаҳат берилади.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар