10:36 / 15.08.2021
2 422

Яна бир шаҳар «Толибон»га жангсиз таслим бўлди

Яна бир шаҳар «Толибон»га жангсиз таслим бўлди
Афғонистон шарқидаги Нангарҳар вилояти маркази ҳисобланган Жалолобод шаҳри расмийлари бугун, 15 август куни «Толибон» жангариларига жангсиз таслим бўлишди.

«Рейтерс» агентлиги хабарига кўра, шаҳарда жанг бўлмаган, губернатор тинч аҳолининг ҳаётини сақлаб қолиш мақсадида толибонларга таслим бўлган.

Турли маълумотларга кўра, толибонлар Афғонистоннинг деярли 90 фоиз қисмини эгаллаб олган. Фақатгина пойтахт Кобул ҳозирча уларнинг назоратида эмас.

Кеча Мозори Шариф шаҳри «Толибон» назоратига ўтгач, юзлаб аскарлар Ўзбекитонга қочиб ўтганди. Унгача эса Ҳирот ва Қандаҳор каби йирик шаҳарлар ҳам уларнинг қўлига ўтганди.

Мамлакатдаги бундай сиёсий вазиятни яхши тушуниб турган президент Ашраф Ғани кеча халққа мурожаат қилиб, бундан кейин қон тўкилиши ва вайронгарчилик бўлмаслигини айтган эди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Яна бир шаҳар «Толибон»га жангсиз таслим бўлди