19:00 / 15.08.2021
2 156

«Толибон» Афғонистондаги хорижликлардан мамлакатни тарк этиш ёки рўйхатдан ўтишни сўрамоқда

«Толибон» Афғонистондаги хорижликлардан мамлакатни тарк этиш ёки рўйхатдан ўтишни сўрамоқда
Қандаҳор, 12 август
Фото: AP Photo

«Толибон» радикал ҳаракати жангарилари Кобул шаҳрини тўлиқ қамраб олди ва пойтахтдаги аэропорт ҳудудига кирмоқда. Бу ҳақда Al Arabiya телеканали хабар берди.

Унинг маълумотларига кўра, «Толибон» Афғонистонни тарк этмоқчи бўлган барча чет элликлар Кобул аэропорти орқали мамлакатдан тўсиқсиз чиқиб кетишига ваъда бермоқда. Қолиш истагида бўлганлар эса ҳаракат вакилларига учрашиб, рўйхатдан ўтиши керак.

«Толибон» раҳбарияти Кобулдаги таълим, тиббиёт ва бошқа ижтимоий аҳамиятга эга муассасалар одатий режимда ўз ишини давом эттиришини маълум қилди. Радикаллар жангариларнинг шаҳарда ғалаба парадларини ўтказишига йўл қўймасликка ваъда бермоқда.

Айни вақтда Афғонистон шарқидаги Парвон вилоятининг маъмурий маркази Чорикор шаҳрида жойлашган қамоқхонадан юзлаб маҳбуслар қочиб кетди.

Вилоят полицияси бошлиғи Абдулла Рауф Урузгани сўзларига кўра, қочишга турма директорининг масъулиятсизлиги сабаб бўлган.

Pajhwok агентлиги маҳаллий манбаларига таяниб ёзишича, қамоқдан қочиш у ердаги қўзғалон натижасида ташкиллаштирилган. Шу билан бирга, хавфсизлик хизмати ходимлари маҳбусларни ўққа тутган.

Агентлик аниқлик киритишича, қамоқхонада 600 га яқин одам, шу жумладан, «Толибон» ҳаракати вакиллари ҳам бўлган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » «Толибон» Афғонистондаги хорижликлардан мамлакатни тарк этиш ёки рўйхатдан ўтишни сўрамоқда