20:00 / 15.08.2021
3 192

Афғонистон президенти Ашраф Ғани истеъфо берди ва Тожикистонга жўнаб кетди

Афғонистон президенти Ашраф Ғани истеъфо берди ва Тожикистонга жўнаб кетди
Президент Ашраф Ғанининг Кобул халқаро аэропортидаги плакатга туширилган сурати
Фото: AP Photo

Афғонистон президенти Ашраф Ғани истеъфо берди ва Тожикистонга учиб кетди. Бу ҳақда Тожикистоннинг Asia-Plus нашри Ғани ҳукумати амалдорларидан бири Сажад Нуристонийга таяниб хабар бермоқда.

Унинг сўзларига кўра, Ашраф Ғанига унинг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Ҳамдулла Муҳиб ва маъмурият раҳбари Фазл Маҳмуд Фазлий ҳамроҳлик қилмоқда.

Нуристоний қайд этишича, Тожикистондан кейин Ғани учинчи мамлакатга учиб кетиши керак, аммо қайси мамлакат экани ҳозирча номаълум.

Мамлакатда ўтиш даври ҳукумати раҳбари мажбуриятларини Афғонистон собиқ ички ишлар вазири Аҳмад Жалолий ўз зиммасига олди.
Аввалроқ «Толибон» истеъфо бериши кутилаётган президент Ашраф Ғанидан ҳокимиятни қабул қилиб олмаслигини маълум қилган эди.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг