21:50 / 16.08.2021
3 677

«Толибон» Кобулда жиноятларга алоқадор кишиларни ҳибсга олишни бошлади

«Толибон» Кобулда жиноятларга алоқадор кишиларни ҳибсга олишни бошлади
Фото: EPA
«Толибон» аъзолари Кобулдаги вазиятни ўз назоратига олди ва жиноятларга алоқадор кимсаларни ҳибсга олишни бошлади. Бу ҳақда ташкилот расмий вакили Забиҳулло Мужоҳидга таяниб, «Интерфакс» хабар қилган.

«Жиноятларга алоқадор кўплаб одамлар ҳибсга олинди. Ҳеч кимга собиқ амалдорларнинг уйига кириши, уни вайрон қилиши, улардан машина талаб қилиши ёки одамларга таҳдид қилишига рухсат берилмаган. Уларга жиддий тарзда муносабатда бўлинади ва жиддий таъқибга учрашади», – дея ёзган Мужоҳид.

Аввал Забиҳулло Мужоҳид Афғонистон фуқароларининг кўпчилик қисми «Толибон»нинг ҳукумат тепасига келганидан хурсандлиги ва энди халқнинг хавфсизлиги таъминланишига ишонаётганини маълум қилганди.

15 август куни Кучи уруғи етакчиларидан бири Twitter’да ўз уйига қуролли шахслар бостириб киргани ва машинаси, уйининг калитини талаб қилгани ҳақида твит қолдирганди.

«Толибон» 15 август куни Кобулни эгаллаган. Хабарларга кўра ҳаракат вакиллари Афғонистоннинг бошқа катта шаҳарларида бўлганидек пойтахтда ҳам ўз тарафдорларини қамоқхоналардан озод қилган. Афғонистон президенти Ашраф Ғани «Толибон» Кобулни эгаллаганидан кейин истеъфога чиққанини эълон қилиб, мамлакатдан хорижга чиқиб кетди. 16 августда афғон махсус қўшинлари тарқатиб юборилди.

Кобулдаги EМERGENSY Италия тиббиёт маркази охирги кунларда 115 нафар яраланган одамларни қабул қилгани, шаҳар аэропортидаги тўполонлар оқибатида жароҳатланган кишилар ҳам касалхонага мурожаат қилаётганини билдирган. Аэропортда минглаб одамлар хорижлик дипломатлар билан бирга шаҳарни тарк этишга уринмоқда, самолётларнинг ташқи қисмига ўтириб олиб, Кобулдан кетишга интилаётган афғонистонликлар ҳам учрамоқда ва уларнинг аксарияти фожиавий тарзда пастга қулаб, ҳалок бўлган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » «Толибон» Кобулда жиноятларга алоқадор кишиларни ҳибсга олишни бошлади