14:23 / 17.08.2021
2 185

АҚШ ҳарбий транспорт самолёти Кобулдан 640 қочқинни битта рейсда эвакуация қилди

АҚШ ҳарбий транспорт самолёти Кобулдан 640 қочқинни битта рейсда эвакуация қилди
Кобул аэропортидаги самолётга чиқишга ва мамлакатдан қочиб кетишга уринаётган афғонистонликлар
Фото: AFP

АҚШ ҳарбий-ҳаво кучларига тегишли C-17 Globemaster III ҳарбий транспорт самолётида Кобул аэропортидан 640 га яқин афғонистонлик эвакуация қилинди. Defence One маълумотларига кўра, дастлаб шунча одамни бортга олиб чиқиш режалаштирилмаган эди, бироқ афғон гуруҳлари учиш майдонига бостириб кириб, самолётга ўзлари чиқиб олган. Шундан сўнг экипаж уларни куч билан тушириб юбормасликка, аксинча бортдаги ҳаммани олиб учишга қарор қилган.

Фото: Courtesy Photo
Самолёт афғонистонликларни Қатарга олиб келди.

Шошилинч эвакуация қилиш зарур бўлган кўплаб одамларни ташишда C-17 самолётидан тез-тез фойдаланилади. 2013 йилда C-17 Филиппинда тўфон таъсирида қолган рекорд миқдордаги йўловчиларни ташиган — ўшанда 670 киши фалокат зонасидан битта рейсда олиб чиқилган.

Ҳозир Кобул аэропорти Афғонистонни тарк этиш мумкин бўлган ягона жой, аэропорт АҚШ ҳарбийлари назорати остида. Минглаб одамлар учиб кетишни хоҳлайди, 16 август куни эрталаб улар рейслардан бирортасига ўтириш учун учиш майдонига бостириб кирган ва ерда турган самолётларга осилиб чиқишга ҳаракат қилган. Ҳодиса оқибатида 7 киши ҳалок бўлган.

АҚШ аэропортда тартибни тиклаб, учиш-қўниш йўлагини одамлардан тозалаш учун Кобулдан эвакуация рейсларини вақтинча тўхтатди. АҚШ Мудофаа вазирлигидаги манбага кўра, рейслар қачон тикланиши ҳақида ҳозирча ҳеч қандай маълумот йўқ.

АҚШ Афғонистондаги элчихонасини 15 августдан эвакуация қила бошлаганди. Мамлакатда фақат дипломатик миссиянинг асосий ходимлари қолади. Америкалик фуқаролар билан бирга АҚШ ҳукумати билан ҳамкорлик қилган афғонларни эвакуация қилиш ҳам режалаштирилган. АҚШ миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жейк Салливанга кўра, афғонларнинг «ҳимоясиз» гуруҳларини ҳам Америка самолётлари олиб чиқиб кетади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » АҚШ ҳарбий транспорт самолёти Кобулдан 640 қочқинни битта рейсда эвакуация қилди