19:53 / 18.08.2021
3 856

Толиблар Афғонистоннинг собиқ раҳбарлари билан музокаралар ўтказди

Толиблар Афғонистоннинг собиқ раҳбарлари билан музокаралар ўтказди
Фото: Rahmat Gul/AP
«Tолибон» сиёсий офисининг Кобулдаги вакили Анас Ҳаққоний ва унинг ҳамроҳлари Афғонистон собиқ президенти Ҳамид Карзай (2004-2014 й.), ярашиш бўйича олий кенгаш собиқ раиси Абдулла Абдулла ва сенат собиқ спикери Фазал Ҳоди Муслимёр билан алоҳида-алоҳида учрашувлар ўтказди. Бу ҳақда маҳаллий ОАВ хабар берди.

Музокаралар тафсилотлари маълум қилинмаган. Аввалроқ ҳаракат матбуот котиби Забиҳулла Мужоҳид толиблар барча афғонлар иштирок этадиган ҳукумат тузиш тарафдори эканини айтганди.

Толибларга қарши бўлган ва мамлакатни тарк этган сиёсатчилар тақдири ҳақидаги саволга Мужоҳид: «Улар хорижда юришини истамаймиз. Бу уларнинг ҳам юрти, Афғонистон умумий уйимиз, қадриятларимиз умумий, динимиз бир, миллатимиз бир», деб жавоб берди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Толиблар Афғонистоннинг собиқ раҳбарлари билан музокаралар ўтказди