
Афғонистон президенти Ашраф Ғани оиласи билан Бирлашган Араб Амирликларига келган. Бу ҳақда БАА ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.
«БАА ташқи ишлар вазирлиги БАА гуманитар нуқтайи назардан президент Ашраф Ғани ва унинг оиласини қабул қилганини тасдиқлайди», — дейилади вазирлик баёнотида.
15 август куни толиблар Кобулни қуршаб олгач, 2014 йилдан буён мамлакатга раҳбарлик қилиб келган президент Ашраф Ғани самолёт орқали Афғонистонни тарк этганди.
New York Times нашри Доҳадаги музокараларда иштирок этаётган афғон делегацияси вакилларидан бирига асосланган ҳолда Ғани турмуш ўртоғи ҳамда икки маслаҳатчиси билан бирга Ўзбекистонга учганини айтганди. Кейинроқ президентнинг шахсий тансоқчиси Аl-Jazeera телеканалига Ғани Тошкентга учганини тасдиқлади.
Аммо Ўзбекистон ҳам, Марказий Осиёнинг яна икки давлати Тожикистон ва Қозоғистон ҳам Ғани ушбу мамлакатлардан бирига келгани ҳақидаги хабарларни рад этди.
ОАВда у Уммон султонлигида бўлиши мумкинлиги ҳақида ҳам хабарлар тарқалганди. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.