16:46 / 19.08.2021
10 414

Афғонлар Ўзбекистон ҳудудига баклажкалардан ясалган соллар ёрдамида сузиб ўтмоқда

Афғонлар Ўзбекистон ҳудудига баклажкалардан ясалган соллар ёрдамида сузиб ўтмоқда
Афғонистонлик қочоқлар ўзбек—афғон чегарасидан ўтган Амударёни баклашкалардан ясалган солларда кесиб ўтмоқда. Бу ҳақда «ТАСС» нашри Термиздаги манбасига таяниб хабар берди.

Маълум қилинишича, сўнгги кунларда бир неча гуруҳ афғон қочоқлари ноқонуний равишда Ўзбекистон ҳудудига ўтган, шу билан бирга, мутахассислар формадаги қуролланган одамлар Амударёдан қандай сузиб ўтганига ҳайрон.

«Аниқланишича, афғонлар оқими тез бўлган етарлича чуқур дарёдан сузиб ўтишда сув учун мўлжалланган ва етарлича юк кўтаришга қодир бўш баклашкалардан ясалган соллардан фойдаланмоқда», — дейди манба.

Унинг қўшимча қилишича, бу каби арзон, самарали, енгил, овоз чиқармайдиган ва ишончли сузиш воситасини бошқариш осон. «Саноқли дақиқаларда дарёни сузиб ўтган қонунбузарларнинг барчаси чегарачиларимизга таслим бўлган», — дея таъкидлайди манба.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг