«Толибон» кеча, 19 август куни Афғонистон Ислом Амирликлари тузилганини расман эълон қилди. Айнан шу куни Афғонистон Британия мустамлакасидан озод бўлганди.
«Афғонистон Ислом Амирликлари декларацияси британ мустамлакасидан озод бўлганимизнинг 120 йиллигига бағишланади. Ислом Амирликлари барча давлатлар билан яхши дипломатик ва савдо алоқаларини йўлга қўймоқчи. Биз ҳақимиздаги «ҳеч ким билан савдо қилмоқчи эмас», деган гаплар ҳақиқатга тўғри келмайди», деб ёзган толибонлар вакили Забиҳулло Мужоҳид.
Толибонларнинг яна вакили Воҳидулла Ҳошимининг Рейтерсга айтишича, янги амирликларда шариат қонунлари ҳукмронлик қилади, ҳеч қандай демократия бўлмайди. Амирликнинг олий етакчиси сифатида Ҳайбатулла Охунзода сайланган.
Толибонларнинг афғон ҳукуматини қандай ишғол қилгани ҳақидаги воқеалар хроникаси бу ерда батафсил берилган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди