13:30 / 20.08.2021
5 010

«Толибон» жон-жаҳди билан кимларни изламоқда?

«Толибон» жон-жаҳди билан кимларни изламоқда?
Фото: Sputnik.
«BBC»нинг Афғонистондаги мухбирларига кўра, Толибон вакиллари уйма-уй юриб, НАТО ва собиқ афғон ҳукуматида хизмат қилган шахсларни изламоқдалар.

«Толибон» нишонига тушган кўплаб одамлар бор. Уларга таҳдид бўлиши аниқ», — деди «BBC»га ҳисобот берган Кристиан Неллеманн.

Маълумотларга кўра, «Толибон» собиқ ҳукуматдаги шахсларнинг оила аъзоларини ҳибсга олади, жавобгарликка тортади, сўроқ қилади ва жазолайди.

Чет эл кучлари ўз фуқароларини Афғонистондан олиб чиқиш ҳаракатларини давом эттирмоқда. НАТО расмийлари охирги беш кун ичида 18 мингдан ортиқ одам эвакуация қилинганини айтди.

Аввалроқ «Толибон» собиқ афғон ҳукуматида фаолият юритган шахсларни ҳам бирга ишлашда чақирган ва авф эълон қилган эди.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг