16:39 / 20.08.2021
2 821

Толиблар бир неча амалдорларни ҳибсга олди

Толиблар бир неча амалдорларни ҳибсга олди
Афғонистон собиқ ҳукумати вакилларининг оила аъзолари уларнинг қариндошлари йўқолиб қолгани ёки «Толибон» жангарилари томонидан ҳибсга олингани ҳақида айтишди.

Tolo телеканалининг хабар беришича, хусусан, толиблар Лағмон вилоятининг собиқ губернатори ва полиция бошлиғини ҳибсга олган, Ғазни вилояти полиция бошқармаси раҳбари ҳам бедарак йўқолган.

Аввалроқ The New York Times БМТ ҳужжатига асосланиб толиблар Афғонистондаги АҚШ ва Британия кучларига ёрдам берганларни қидириш ишларини кучайтиргани ҳақида хабар қилганди.

Газетанинг ёзишича, толибларда «сўроқ қилиш ва жазолаш» учун қидирилаётганлар рўйхати мавжуд.Шу билан бирга, аввалроқ «Tолибон» вакили Забиҳулла Мужоҳид Афғонистонда АҚШ ва унинг иттифоқчилари билан ҳамкорлик қилган барча афғонлар амнистия қилинишини айтганди.

Сешанба куни толиблар умумий амнистия эълон қилди.Толиблар вакили Алҳанафий Вардак аҳолини хавотирланмасликка чақирди. Унинг сўзларига кўра, Кобул аҳолисининг ҳаёти ва мол-мулкига ҳеч нарса хавф солмайди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Толиблар бир неча амалдорларни ҳибсга олди