date

Ашраф Ғанининг укаси «Толибон»га қўшилди

Ашраф Ғанининг укаси «Толибон»га қўшилди
Фото: «Al Jazeera»
Афғонистон собиқ президенти Ашраф Ғанининг укаси Ҳашмат Ғани Аҳмадзай «Толибон» ҳаракатига содиқлигини айтиб, қасамёд қилди. Бу ҳақда «Tolonews» хабар берди.

Маълум қилинишича, қасамёд қилиш жараёни 21 август, шанба куни бўлиб ўтган. Унда ҳаракатнинг юқори мартабали аъзолари иштирок этган.

Маълумот ўрнида, аввалроқ Ашраф Ғани давлат раҳбари мамлакатни тарк этишга мажбур бўлгани ҳақида хабар берилганди. Афғонистон вице-президенти Амрулла Солиҳ эса «Толибон» ҳаракати жангариларига қасамёд қилишдан бош тортди. Шу билан бирга, сиёсатчи музокара столига ўтиришга тайёрлигини таъкидлади.

«Толибон» ҳаракати асосчиларидан бири мулла Бародар янги ҳукумат тузиш борасида музокара олиб бориш учун аллақачон Кобулга келган. Аммо Афғонистон вице-президенти уларда иштирок этадими ёки йўқми, ҳозирча ҳеч қандай маълумот келтирилмаган.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Ашраф Ғанининг укаси «Толибон»га қўшилди