2 866
«Толибон» Афғонистондаги сикҳлар ва ҳиндларнинг Ҳиндистонга эвакуация қилинишига рухсат бермади

Фото: AP Photo
Афғонистонда мамлакатни бошқараётган «Толибон» 21 август куни афғон сикҳлари ва ҳиндларининг (индуистлар) Кобул аэропортида Ҳиндистон ҳарбий ҳаво кучларининг самолётига чиқишига рухсат бермади. Бу ҳақда Indian Express хабар қилган.
Хабарга кўра, ушбу гуруҳда афғон парламентининг икки нафар депутати бўлган ва улар мамлакатдаги озчилик миллатларнинг манфаатларини ҳимоя қилган.
«Толиблар 72 нафар афғон сикҳлари ва индуистларни Ҳиндистон ҳарбий ҳаво кучлари самолётига чиқишда тўхтатган. S-130 транспорт самолёти Кобулдан 85 нафар Ҳиндистон фуқароси билан бирга парвоз қилган. Учоқ Деҳли йўлида Душанбега қўнган ва у ерда ёнилғи қуйиб олган», – деб ёзмоқда газета.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар