Фото: KIMA Action News
Вашингтонда истиқомат қилувчи фуқаро энг яқин сув ҳавзасига бориб, тўққизинчи авлод Chevrolet Suburban’ининг радиаторига сув тўлдиришга уринган. Бироқ эҳтиётсизлиги сабаб у автомобилини дарёга чўктириб юборган, деб хабар беради Motor.
Якима округи шерифининг офисига маҳаллий аҳолидан яқин атрофдаги дарёда 1990 йилларда ишлаб чиқарилган Chevrolet Suburban оқиб кетаётгани тўғрисида хабар келиб тушган. Шериф зудлик билан воқеа жойига патруль экипажини юборган ва улар сув ҳавзасида ҳақиқатан ҳам йўлтанламас ҳамда қирғоқда унинг нима қилишни билмай турган эгасига дуч келган.
Кўнгилсиз ҳодиса оқибатида ҳеч кимга шикаст етмаган, аммо ушбу воқеанинг юзага келиши қизиқарли — эркак автомобилда атайлаб дарёга тушган. Унинг тушунтиришича, ҳайдовчи термостат тизимини алмаштирган ва радиаторини сув билан тўлдириши керак бўлган.
Эркак нима учун исталган ёнилғи қуйиш шохобчасида сотиладиган антифриз харид қилмагани ёки радиаторга сув қуйишда бирор идишдан фойдаланмагани номаълум. У шунчаки радиаторнинг тиқинини бураб олиб, совитиш тизимини тўлдириш учун автомобилни дарёга ҳайдаган. Бунинг оқибатида машина двигатели ўчиб қолган ва Suburban чўкиб кетган. Полиция дарёдаги Chevrolet’ни чиқариб олиш учун махсус техника чақирган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
Бухоро вилоятида «Нексия-3» автомашинаси букланиб қолди
Сирдарёда бюджетга жуда кўп миқдорда зарар етказган майнинг ферма аниқланди
Давлат хавфсизлик хизмати маклерларга қўшиб мансабдорларни ҳам қўлга олди