Афғонистоннинг собиқ вазири Германияда пицца ташувчи бўлиб ишга кирди

Фото: «Zakon.kz»
Афғонистон собиқ алоқа вазири Германияда озиқ-овқат етказиб берувчи сифатида ишга жойлашди. Германияга жўнаб кетган Афғонистон собиқ алоқа вазири Сайид Аҳмадшоҳ Садаат Лейпцигда ўзига курьерлик ишини топди, деб хабар бермоқда Leipziger Volkszeitung.
Собиқ амалдор ўтган йилнинг охирида Афғонистонни тарк этган. Унинг айтишича, пули тугагач иш қидира бошлаган. Садаатни Lieferando маҳаллий озиқ-овқат етказиб бериш хизматига курьер сифатида ишга қабул қилишди. Бироқ у Европанинг энг йирик телекоммуникация компанияси Telekomда ишлашни орзу қилишини тан олди.
Бир неча кун олдин «Толибон» ҳаракати Америка қўшинлари Афғонистонни тарк эта бошлагач мамлакатда ҳокимиятни қўлга киритди. Улар мамлакатнинг барча йирик шаҳарларини эгаллаб олишди ва йигирма йиллик уруш тугаганини эълон қилишди.
Президент Ашраф Ғани мамлакатни тарк этди. Икки кундан сўнг БААда қилган видеомурожаатида қайтишга ваъда берди. Ўз навбатида, вице-президент Амрул Солиҳ энди конституцияга кўра давлат раҳбарига айланганини маълум қилди ва «Толибон»га қуролли қаршилик кўрсатишга чақирди.
Ҳозир Афғонистонда қуруқликдаги барча ўтиш жойлари толибонлар назоратида. Чет эллик ходимлар ва чет эл миссияларида ишлайдиган афғонларни эвакуация қилиш АҚШ ва бошқа НАТО мамлакатлари ҳарбийлари қўлида бўлган Кобулдаги ягона аэропорт орқали амалга оширилмоқда.

Изоҳлар 0
…