Кобул аэропортида ёнғин бошланди (видео)

Кобул аэропортида ёнғин бошланди (видео)
Фото: «News.sky.com»
Кобул аэропортида ёнғин бошланган. Воқеага гувоҳ бўлган «Twitter»га тегишли видеони жойлашди. Кадрларда аэропорт ҳудудида нимадир ёнаётгани ва тутун кўтарилаётгани акс этган. Воқеа сабаблари ҳозирча айтилмаяпти, қурбонлар ҳақида маълумот берилмаган.

15 августда «Толибон» ҳаракати бутун Афғонистон ҳудудида назорат ўрнатганини эълон қилди. Унинг вакиллари Кобулдаги давлат телевидениясини назоратга олди ва ўз мурожаатида фуқароларни тинчланишга чақирди.

Кобулда минглаб одамлар мамлакатдан чиқиб кетиш мақсадида аэропортда тўпланишди. Бир неча киши тиқилинч ёки АҚШ Ҳарбий ҳаво кучлари самолётлари шассисида ҳалок бўлди.

Аввалроқ АҚШ Афғонистоннинг Кобул аэропортига кириш қоидаларини ўзгартиришга қарор қилган эди. Энди аэропортдан фақат америкаликлар, яшил карта эгалари ва НАТО мамлакатлари фуқаролари уча оладилар. Янги қоида 23 август, душанба куни кучга кирди.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар