
Фото: ТАСС
АҚШнинг бир нечта самолёти, ҳарбий вертолётлари ва танкларга қарши ракеталари толиблар қўлига тушди. Бу ҳақда Аl-Arabiya телеканали ўз манбаларига таяниб хабар берди.
Уларнинг маълумотларига кўра, АҚШ раҳбариятида толиблар қўлига оз миқдорда қурол тушгани ҳам хавотир туғдирмоқда.
Таъкидланишича, АҚШда “Толибон” қўлга киритган қуролни йўқ қилиш бўйича ҳали бирорта қарор йўқ. АҚШ бу мақсадда бир нечта амалиёт ўтказиш, жумладан толиблар омборларини бомбардимон қилиш бўйича қарор қабул қилиш учун эвакуация жараёни тўлиқ якунланишини кутмоқда.
Манбаларнинг айтишича, толибларда учувчилар ва техник хизмат имкони йўқлиги сабабли уларнинг қўлга киритилган самолёт ва вертолётлардан фойдалана олиши даргумон.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар