3 968
Толиблар Панжшердаги вазият Россиянинг таъсири орқали ҳал қилиниши мумкин деб ҳисобламоқда

Фото: AP Photo / Rahmat Gul
Россиянинг таъсир кўрсатиши “Толибон”га бўйсунмаган Панжшер вилоятидаги вазиятни ҳал қилишга ёрдам бериши мумкин. Бу ҳақда толибларнинг Қатардаги сиёсий офиси вакили Суҳайл Шаҳин айтди.
“Бу Россия таъсиридан фойдаланган ҳолда муҳокама қилинади деб ўйлайман. Бу маъқулланади ва қадрланади”, – деди Шаҳин толиблар Россиянинг Кобулдаги элчиси Дмитрий Жирновдан қаршилик кучлари билан музокараларда воситачилик қилишни сўрагани тўғрисидаги саволга жавобан.
Шаҳиннинг сўзларига кўра, Россия “Афғонистондаги тинчлик ва ярашув ишига ҳисса қўшиши мумкин, Россиянинг роли доимо маъқулланган”.
Толиблар 15 август куни Афғонистонда ҳукуматни қўлга киритди. Панжшер улар назоратига ўтмаган ягона вилоят бўлиб турибди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар