11:00 / 25.08.2021
3 452

“Катта еттилик” “Толибон” ҳукуматининг тан олиниши шартини маълум қилди

“Катта еттилик” “Толибон” ҳукуматининг тан олиниши шартини маълум қилди
Фото: Getty Images
G7 гуруҳи етакчилари виртуал учрашув якунлари бўйича “Толибон” ҳаракатига мурожаат билан чиқди. Баёнот Буюк Британия ҳукумати томонидан эълон қилинди.

Баёнотда АҚШ, Германия, Франция, Италия, Япония, Британия, Канада ва ЕИ раҳбарлари Афғонистон халқини ва афғон қочқинларини қўллаб-қувватлашини тасдиқлади ҳамда Афғонистоннинг ҳамкорларини минтақавий барқарорликка қаратилган саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлашга чақирди.

Бундан ташқари, G7 “Толибон” терроризмга қарши кураш, инсон ҳуқуқлари, хусусан, аёллар ва озчиликни ташкил этадиганлар ҳуқуқлари бўйича мажбуриятларни бажариш учун масъул эканлигини билдирган.

Бўлажак ҳукуматнинг қонунийлиги унинг зиммасидаги халқаро мажбуриятлар ва Афғонистонда барқарорликни таъминлаш бўйича мажбуриятларни бажаришдаги ёндашувига боғлиқ бўлади”, – дейилади G7 баёнотида.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг