Фото: «МИР 24»
Уруш давридан қолган немис бункерида тунаб қолиш: Франция шимолига саёҳат қилувчилар ана шундай имкониятга эга бўлишди, дея хабар бермоқда «МИР 24».
Маҳаллий киши ушбу ер ости иншоотини тубдан ўзгартириб юборди. У мазкур ер майдонини сотиб олиб, бир ярим йил давомида 400 метрли бункерни тупроқ ва ахлатдан тозалади. Қачонлардир бу ерда ҳаво ҳужумидан мудофаа пункти жойлашган: вермахтнинг 30 нафар аскари иттифоқчи самолётлардан ҳимоя қилишган. Ушбу ғайриоддий меҳмонхонадаги битта жой бир кеча учун 375 долларга баҳоланмоқда.
«Немислар юзлаб бундай бункерларни қуришган. Охир-оқибат, улар бутунлай вайрон бўлишади. Биз улар орасидан энг яхшиларини сақлаб қолишимиз зарур. Aлбатта, уларнинг ҳаммасини ҳам эмас. Чунки атиги икки юзтача қолган, бироқ ҳамма жойда бор», — деди «бункер» археологияси ихлосманди Эрве Фарран.
Норвегиядан Испания чегарасигача бўлган Aтлантика қирғоғи бўйлаб барпо этилган мустаҳкам қалъалар тизими «Aтлантика девори» деб номланган. Немислар Иттифоқчиларнинг қитъага бостириб киришининг олдини олиш учун узунлиги 5000 км.дан зиёд мудофаа комплексини қуришган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади