
«Толибон» «инклюзив ҳукумат» шакллантирмоқда. Бу ҳақда Al Jazeera хабар берди. Маълум қилинишича, ҳукуматга мамлакатда яшовчи барча миллат ва қабилалар раҳбарлари, шу жумладан тожик ва ўзбек минтақавий етакчиларнинг ўғиллари киради.
Шунингдек:
- «амир-ул-мўминин» (барча мусулмонларнинг етакчиси) ҳукуматни, сўнгра Aфғонистон Ислом Aмирлигини бошқаради;
- келажакдаги ҳукумат шакли ва вазирлар тайинлашни белгилаш учун олий бошқарув кенгаши чақирилди;
- асосий вазирликлар адлия, ички хавфсизлик, мудофаа, ташқи ишлар, молия, ахборот ва Кобул ишлари каби соҳаларда ташкил этилмоқда;
- аёлларга турли ҳукумат идораларида, аввалги ҳукумат даврида бўлгани каби, асосан соғлиқни сақлаш ва таълим соҳаларида ишлашга рухсат берилади;
- жойларда коррупцияга қарши муросасиз курашиш учун махсус судлар тузилади;
- товарларни мамлакатга кириш жойидан белгиланган жойга олиб боришгача ягона тарифлар жорий этилади.
Кобулда Мулла Бародар ва Толибон асосчиси мулла Умарнинг ўғли мулла Муҳаммад Ёқуб ҳозирда ҳукумат тузиш бўйича дастлабки маслаҳатлашувларни ўтказмоқда. Қайд этилишича, АҚШ ҳукуматга Ҳамид Карзай ва Aбдулла Aбдулла каби унинг аввалги айрим аъзоларини киритишни талаб қилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар