22:48 / 30.08.2021
2 415

Афғонистонлик журналистлар БМТга мактуб йўллаб уларнинг хавфсизлигини таъминлашга чақирди

Афғонистонлик журналистлар БМТга мактуб йўллаб уларнинг хавфсизлигини таъминлашга чақирди
Фото: Khaama.com
Афғонистонлик журналистлар Бирлашган Миллатлар Ташкилотига уларнинг хавфсизлигини таъминлашга чақирган жамоавий мактубни имзолади. Бу ҳақда Tolo News телеканалига таяниб, «ТАСС» хабар берди.

«Ҳозирги муаммолар ва оммавий ахборот воситалари ходимларининг ҳаёти, мол-мулки ва оилаларига таҳдидлар кучайиб бораётганини ҳисобга олиб, биз ва оилаларимиз ҳаётини сақлаб қолиш учун БМТдан ёрдам сўрамоқчимиз», — дея мактуб матнини келтиради телеканал.

Маҳаллий Pajhwok нашрининг ёзишича, «Толибон» мамлакатда ҳокимиятни қўлга олганидан сўнг, Халқаро журналистлар федерациясига афғонистонлик ҳамкасбларидан уларни Афғонистондан эвакуация қилиш бўйича ёрдам сўраб 2 мингдан зиёд сўров келиб тушган.

15 август куни «Толибон» Афғонистонни эгаллаб олгач, матбуот ва аёллар учун ўз шартларини эълон қилди. Унга кўра, «Толибон» ҳукмронлиги даврида журналистлар ҳодисаларни танқид қилиши мумкин бўлади. Шу билан бирга БМТ августда Афғонистоннинг «Толибон» томонидан эгаллаб олинган ҳудудларида аёллар, ҳуқуқ ҳимоячилари ва журналистларнинг оммавий ўлдирилиши ҳолатлари ҳақида маълум қилганди.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Афғонистонлик журналистлар БМТга мактуб йўллаб уларнинг хавфсизлигини таъминлашга чақирди