АҚШнинг толибонлар билан махфий келишуви фош бўлди

АҚШнинг толибонлар билан махфий келишуви фош бўлди
Фото: «News.yandex.ru»
Америкалик ҳарбийлар «Толибон» ҳаракати билан махфий битим тузишган. Толибонлар бир гуруҳ АҚШ фуқароларини Афғонистондан эвакуация қилиш учун Кобул аэропортининг «махфий» дарвозаларига кузатиб қўйишган, дея хабар беради CNN телекомпанияси.

Америкаликларга аэропорт яқинидаги йиғилиш пунктлари ҳақида хабар берилган. У ерда толибонлар ҳужжатларни текшириб, уларни АҚШ ҳарбийлари эвакуация қилинувчиларни кутиб турган назорат пунктигача кузатиб қўйишган.

«Америка ҳарбийлари кўпгина вазиятларда ватандошларининг толибонлар ҳамроҳлигида ҳаракатини кузатишган», — дея хабар берди CNN.

Кузатиш операциялари кунига бир неча марталаб амалга оширилган. Тўпланиш жойи вазифасини кўпинча ИИВ биноси ўтаган.
АҚШ ҳарбийларини Афғонистондан олиб чиқиш операцияси ниҳоясига етгани хабар берилди.

Шунга қарамай, мамлакатда яна бир неча юзта АҚШ фуқаролари қолганлиги айтилмоқда. Ҳозир америкаликлар толибонларни мамлакатни тарк этишни хоҳлаган ҳар қандай кишига тўсқинлик қилмасликка чақирмоқда.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар