17:35 / 01.09.2021
2 737

«Толибон» етакчиси мулла Ҳайбатулла Охунзода Афғонистоннинг олий раҳбарига айланиши мумкин

«Толибон» етакчиси мулла Ҳайбатулла Охунзода Афғонистоннинг олий раҳбарига айланиши мумкин
Фото: Reuters
CNN-News18 манбаларининг хабар беришича, «Толибон» Эрон моделига асосланган ҳукумат тузишни истайди. Эрон Ислом Республикасида Олий раҳнамо давлат раҳбари ва диний етакчи ҳисобланади.

«Толибон» бош етакчиси Ҳайбатулла Охунзода Олий Кенгаш раиси бўлиши мумкин. У ҳеч қачон омма олдида кўриниш бермаган ва қаерда экани ҳамиша номаълум бўлиб келган. У Қандаҳордан туриб иш олиб боради.

Аввалроқ «Толибон» Афғонистонда инклюзив ҳукумат тузиш бўйича музокараларни якунлагани ҳақида хабар берилганди. «Толибон» раҳбари мулла Ҳайбатулла Охунзода 29 август куни Афғонистонга келди. Мавжуд маълумотларга кўра, АҚШ кучлари ва уларнинг иттифоқчилари Афғонистонда бўлган йилларда Охунзода қўшни Покистонда яшириниб юрган.

Охунзода «Толибон» ҳаракатининг мулла Умар ва Ахтар Мансурдан кейинги учинчи асосчиси ҳисобланади. 2013 йилда Ахтар Мансур мулла Умарнинг вафоти ҳақида эълон қилган ва унинг вориси этиб тайинланган эди. Мансур 2016 йилда Америка учувчисиз қурилмаси зарбаси билан ўлдирилгач, Ҳайбатулла Охунзода «Толибон» бошлиғи деб эълон қилинди.

Июль—август ойларида «Толибон» ҳаракати жангарилари Афғонистондан АҚШ ва иттифоқдошлари қўшинлари олиб кетилиши фонида мамлакатнинг деярли барча вилоятларини бирин-кетин эгаллаб олди ва 15 август куни Кобулга кирди. Пойтахт қўлга олинишидан бир неча соат аввал президент Ашраф Ғани Афғонистондан қочиб кетди. Мамлакатнинг кўплаб раҳбарлари ундан намуна олди.

Айни пайтда фақат Панжшер вилояти жангарилар назорати остига ўтмаган. Панжшер етакчиси, Афғонистон миллий қаҳрамони Аҳмадшоҳ Масъуднинг ўғли Аҳмад Масъуд мамлакатда барча миллий озчиликлар иштирокида ҳукумат тузилишини маълум қилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » «Толибон» етакчиси мулла Ҳайбатулла Охунзода Афғонистоннинг олий раҳбарига айланиши мумкин