«Толибон» аёлларга яна бир тақиқ қўйди

Фото: ИноСМИ
«Толибон» ҳаракати томонидан қўлга олинган Афғонистонда аёллар вазирлик ёки ундан юқори лавозимларни эгаллай олмайди. Бу ҳақда BBC Форс хизматига «Толибон»нинг Доҳадаги сиёсий офиси раҳбарининг ўринбосари Шир Муҳаммад Аббос Станикзай маълум қилди.
Бу шартга қарамай, Афғонистондаги аёллар «инклюзив» бўлиб қоладиган ҳукуматда рол ўйнашда давом етади, деди манба.
Шу билан бирга, у АҚШ билан ҳамкорлик қилган аёллар умуман давлат лавозимларида ишлай олмасликларига аниқлик киритди.
«Толибон» вакили яқин кунлар ичида ҳукумат таркиби аниқ бўлишини очиқлаган. Шунингдек, Кобул аэропорти ҳам шу кунларда иш бошлайди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «Толибон» раҳбарияти аёлларга кўчага чиқмасликни айтган, бу жангариларнинг ҳали аёллар билан муомала қила олмаслиги ва зўравонилкни олдини олиш билан боғланганди.

Изоҳлар 0
…