Панжшер жангчилари 350 толибонни ўлдириб, уларнинг қуролларини қўлга киритишди

Фото: «AP Photo / Rahmat Gul»
Афғонистоннинг Панжшер вилоятидаги қаршилик кучлари тўқнашувлар чоғида «Толибон» ҳаракатининг юзлаб жангчиларини йўқ қилганини эълон қилишди. Бу ҳақда «РИА Новости» миллий қаршилик фронти баёнотига таяниб хабар берган.
Мухолифат вакилларининг айтишича, улар кеча Панжшер водийсидаги ҳудудларни эгаллаб олишга уринган 350 толибон жангчисини ўлдирган. Исёнчилар уларнинг қуролларини ҳам қўлга киритишган.
Аввалроқ Афғонистон қаршилик кучлари «Ал-Қоида» террорчилари Панжшер учун жангда Толибон сафига қўшилганини айтган эди.
Бундан олдин, исёнчилар етакчи Аҳмад Маъсуд билан музокаралар муваффақиятсиз тугагач, Толибон Панжшер вилоятида қаршилик кучларига қарши ҳужум уюштиришга қарор қилгани ҳақида хабар берилган эди. Тез орада жангчилар вилоятнинг асосий йўлига етиб келганликларини эълон қилишди ва 11 та назорат-ўтказиш пунктини эгаллаб олишганини маълум қилишди.

Изоҳлар 0
…