20:00 / 03.09.2021
3 930

«Толибон» Панжшерда катта талафот кўрди ва бир нечта туманни қўлдан чиқарди

«Толибон» Панжшерда катта талафот кўрди ва бир нечта туманни қўлдан чиқарди
Фото: Armenpress
Афғонистон миллий қаршилик фронтининг хабар беришича, улар Кобул шимолидаги Парвон вилояти маркази Чорикор шаҳрини ўз назоратига олган, Панжшердаги жангларда «Толибон» катта талафот кўрган, деб ёзади «Интерфакс».

Фронт вакиллари Twitter’да ёзишича, ўтган тунда «Толибон» Панжшер водийсига ҳужумларни бир неча томондан давом эттирган: Андараб водийси орқали Ховак довони томондан, Шотул туманидаги Саланг довони томондан, шунингдек, Парвон вилоятидаги Гулбаҳор шаҳри томондан.

Уларнинг маълумотларига кўра, «Толибон» ҳужум бошлашдан олдин компанияларни Панжшерни алоқа ва интернет хизматларидан, шунингдек, электр энергиясидан узиб қўйишга мажбур қилган.

Ҳар уч томондан ҳам «Толибон» катта талафот кўрди, жанг майдонларида ўнлаб ҳаракат аъзоларининг жасади ётибди. Бир неча ўнлаб радикаллар асирга тушди, фронт жангчилари орасида ҳам қурбонлар бор, дея қайд этилади Twitter’даги хабарларда.

Қаршилик вакилларининг қўшимча қилишича, «Толибон» Ховак довонида камида 100 кишини йўқотди, Шотул туманидаги гуруҳ тўлиқ мағлубиятга учради, Саланг туманидаги гуруҳ қуршаб олинди.

Қаршилик кучларининг бошқа вилоятлардаги ютуқлари
Қарши ҳужум пайтида фронт жангчилари «Толибон» жангариларини Чорикор шаҳридан қувиб чиқаришга муваффақ бўлди ва Парвон вилояти маркази назорат остига олинди.

Шунингдек, «Толибон»га қарши фронтга раҳбарлик қилаётган Аҳмад Масъуднинг тарафдорлари Бадахшон вилоятидаги тўртта туманни ҳаракат аъзоларидан қайтариб олишга муваффақ бўлгани хабар қилинган.

Фронт вакиллари ижтимоий тармоқларда Тохар вилоятида, жумладан, Тожикистон билан чегарага яқин Хважа-Гҳар туманида радикаллар билан тўқнашувлар ҳақида хабар бермоқда.

Маҳаллий матбуот хабарларига кўра, «Толибон» Панжшерга қарши жангларда катта йўқотишларга учраб, Бадахшон, Тохар ва Қундуздаги қўшимча кучларни ушбу йўналишга олиб чиқишга мажбур бўлганидан сўнг, бу вилоятларда ҳаракатнинг позициялари заифлашган.

«Толибон» Панжшер атрофида бўлаётган воқеаларга ҳозирча изоҳ бермаган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » «Толибон» Панжшерда катта талафот кўрди ва бир нечта туманни қўлдан чиқарди