
Фото: AFP
Афғонистоннинг собиқ вице-президенти Амрулла Солиҳ Панжшерни тарк этди ва Тожикистонга кетди. Бу ҳақда ТАСС ўз манбасига таяниб хабар берди.
«Панжшердаги вазият анча мураккаб. Толиблар ҳудудни тўрт томондан қамал қилган, вилоятга интернет, электр ва телефон алоқасини бермаяпти. Солиҳ ўтган тунда Панжшерни тарк этди ва Тожикистонга йўл олди. У аллақачон ўша ерда бўлса керак», – деган агентлик манбаси.
15 август куни «Толибон» Афғонистонда ҳукуматни эгаллаганидан сўнг президент Ашраф Ғани мамлакатни тарк этгач, вице-президент Амрулла Солиҳ ўзини мамлакат президенти деб эълон қилганди.
Кейинроқ Солиҳнинг Панжшер вилоятида эканлиги маълум қилинди. Панжшер ҳозирда толиблар назоратига ўтмаган ягона вилоят бўлиб турибди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар