09:13 / 04.09.2021
901

Британия Афғонистон билан қўшни давлатларга қочқинларга ёрдам бериш учун 40 млн доллар ажратмоқчи

Британия Афғонистон билан қўшни давлатларга қочқинларга ёрдам бериш учун 40 млн доллар ажратмоқчи
Фото: AFP
Британия Афғонистон билан қўшни давлатларга қочқинлар учун бошпаналар ва санитар-техник иншоотлар барпо этиш учун 30 млн фунт стерлинглик (41,5 млн доллар) ёрдам пакети тақдим қилади. Бу ҳақда Британия ташқи ишлар вазирлиги маълум қилди.

Таъкидланишича, 10 млн фунт стерлинг (14 млн доллар) гуманитар ташкилотларга, жумладан БМТнинг қочқинлар ишлари бўйича олий комиссари бошқармасига ажратилади. Қолган 20 млн фунт стерлинг (28 млн доллар) ўн минглаб афғон қочқинларини қабул қилаётган давлатларга берилади. Гап Ўзбекистон, Покистон, Тожикистон, Эрон ва Туркманистон ҳақида бормоқда.

Афғонистондан қочаётганларга ёрдам беришимиз ва бу инқирознинг минтақавий барқарорликка путур етказишига йўл қўймаслигимиз жуда муҳимдир. Шу сабабли ушбу ёрдам жуда муҳим. У ўз ортидан барча нарсасини ташлаб келган афғонларни ҳаётий муҳим воситалар билан таъминлашга ва уларга бошпана ҳамда асосий санитария иншоотлари тақдим қилишга ёрдам беради”, деб айтган Британия ташқи ишлар вазири Доминик Рааб.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Дунё » Британия Афғонистон билан қўшни давлатларга қочқинларга ёрдам бериш учун 40 млн доллар ажратмоқчи
[/banner_pushhouse