
Пентагон матбуот котиби Жон Кирби “Толибон” ҳаракати мухолифатларини Афғонистондаги фуқаролар урушида қўллаб-қувватлаш имконияти ҳақида сўралганда, АҚШнинг бу мамлакатдаги ҳарбий миссияси якунланди, деб жавоб берди.
«АҚШнинг Афғонистондаги ҳарбий миссияси тугади», - деб жавоб берди Кирби, америкаликлар Панжшир дарасида қуролли қаршилик кўрсатишни мақсад қилган ва халқаро ҳамжамиятдан ёрдам сўраб келаётган “Толибон” рақибларини қўллаб-қувватлай оладими, деган саволга.
Шу билан бирга, у АҚШга террористик таҳдидларнинг олдини олиш учун келажакдаги операцияларни аниқ белгилаши мумкинлигини айтган. «Биз буни албатта қиламиз, лекин бу Афғонистондаги узоқ муддатли ҳарбий миссиядан фарқ қилади», деган Пентагон вакили.
Шунингдек, «Ал-Қоида» ташкилоти қаршилик кучларига қарши курашда Толибонга қўшилгани айтилмоқда.
2 сентябр куни “Толибон” Панжширда мухолифларига қарши ҳарбий операцияни бошлашга қарор қилгани хабар қилинган эди.
Бир кун олдин Афғонистоннинг Тожикистондаги элчиси Муҳаммад Зоҳир Акбар Афғонистоннинг Панжшир вилоятида «Толибон» ҳаракати мухолифлари охиригача қаршилик кўрсатишини айтганди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар