09:43 / 05.09.2021
2 789

Америкалик ҳарбийлар Афғонистонга ўн минглаб автомобилларини ташлаб кетган

Америкалик ҳарбийлар Афғонистонга ўн минглаб автомобилларини ташлаб кетган
Фото: Cpl Trent A. Randolph
АҚШ қўшинлари Афғонистондан олиб чиқиб кетилгач, мамлакатда америкалик солиқ тўловчилар пулига харид қилинган ўн минглаб машиналар қолиб кетди. Washington Post’нинг ёзишича, армия ихтиёрида 76 мингта автомобиль, жумладан, 43 мингта Ford Ranger пикапи, 22 минг Humvee йўлтанламаси ва 900 га яқин MRAP зирҳли машинаси бўлган. Аммо автомобилларнинг 70 фоизини америкаликлар маҳаллий ҳарбийларга топшириб кетган, деб хабар беради Motor.

Америка ҳарбийларнинг Афғонистонда бўлган даврида бюджетдан 83 миллиард доллар ажратилган ва бу маблағларнинг учдан бир қисми транспорт, тегишли қурилмалар ва транспортировкага сарфланган.

АҚШ Марказий қўмондонлиги раҳбари генерал Кеннет Маккензининг сўзларига кўра, Кобулдан америкалик ҳарбийларнинг эвакуацияси якунланишидан олдин 70 та зирҳли техника, 27 та Humvee йўлтанламаси ва 73 та самолёт ишдан чиқарилган.

Шунга қарамай, қатор техникалар аэропорт ишини таъминлаш мақсадида, масалан, ўт ўчириш машиналари ва юк ташигичлар соз ҳолатда қолган. Американинг сўнгги самолёти Афғонистон ҳаво маконини 30 август куни тарк этган.

АҚШ президенти Жо Байден 23 август куни АҚШнинг Афғонистондаги миссияси давомида 2448 нафар америкалик ҳалок бўлганини маълум қилганди. У ҳар куни талафотлар статистикаси билан танишиб чиқишини айтганди. «Бу қоғозчани ҳар куни ўзим билан олиб юраман — унда 2448 америкалик ҳалок бўлиб, 20 722 нафари яралангани қайд этилган», — деган эди сиёсатчи.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Америкалик ҳарбийлар Афғонистонга ўн минглаб автомобилларини ташлаб кетган