
Европа Иттифоқи дипломатияси раҳбари Жозеп Боррель «Толибон» ҳаракати вакилларини муқаррар суҳбатдошлар деб ҳисоблайди ва Афғонистонда Европа Иттифоқининг иштирокини таъминлаш тарафдори эканини билдирди.
«Биз Толибон билан мулоқот қилишимиз керак... Бу уларнинг ҳукуматини тан олиш ёки уларнинг дунёқарашини қабул қилиш эмас... Лекин Толибон – муқаррар суҳбатдошлар ва биз Кобулда бўлишимиз керак», дейди Жозеп Боррель.
«Европа Иттифоқи гуманитар ёрдамни тўрт баравар оширади. Иқтисодий ёрдамнинг қайта тикланиши инсон ҳуқуқларига, хусусан, аёлларнинг ҳуқуқларига ҳурмат билан қаралишига боғлиқ бўлади», дея қўшимча қилди у.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар