13:57 / 06.09.2021
1 949

“Толибон” Германия билан дипломатик алоқа ўрнатмоқчи

“Толибон” Германия билан дипломатик алоқа ўрнатмоқчи
“Толибон” ҳаракати Германия билан дипломатик алоқа ўрнатишни истайди. Ҳаракатнинг матбуот котиби Забиҳуллоҳ Мужоҳид Welt am Sonntag газетасига берган интервьюсида ана шундай деди.

Биз кучли ва расмий дипломатик муносабатларни истаймиз”, – деди у. Шунингдек, Мужоҳид Германия ва бошқа давлатлардан молиявий қўллов, гуманитар ёрдам ҳамда соғлиқни сақлаш, қишлоқ хўжалиги ва таълим соҳаларида ҳамкорликка умид қилишаётганини айтди.

15 август куни Кобулга кириб борган толиблар 3 сентябрь куни бутун Афғонистон бўйлаб назорат ўрнатишганини маълум қилди.
Германия Кобулдаги элчихонани ёпиб, элчи Маркус Потзелни Қатар пойтахти Дохага кўчирди.

Германия Ташқи ишлар вазири Хайко Маас толиблар билан музокара ўтказиш тарафдори. Унинг айтишича, “агар Афғонистонда ҳукумат фақатгина толиблардан иборат бўлмаса, инсон ҳуқуқларига риоя қилинса ва мамлакат террорнинг таянчига айланмаса”, Кобулга молиявий ёрдам ажратилиши мумкин. “Ёқса ҳам, ёқмаса ҳам, ҳозир Афғонистонда янги воқелик бор”, – деди Маас 2 сентябрь куни.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » “Толибон” Германия билан дипломатик алоқа ўрнатмоқчи