15:25 / 06.09.2021
2 586

«Толибон» Панжшердаги қаршилик кучларининг матбуот котибини ўлдирди

«Толибон» Панжшердаги қаршилик кучларининг матбуот котибини ўлдирди
Фото: Facebook/Фаҳим Даштий
«Толибон» аъзолари Афғонистоннинг Панжшер вилоятида Миллий қаршилик фронти матбуот котиби ва «Жамияти Исломий» партиясининг юқори мартабали аъзоси Фаҳим Даштийни ўлдирди. Бу ҳақда Афғонистоннинг Khaama Press агентлиги ва Independent Persian манбаларига таяниб, «РБК» хабар берди.

Khaama Press қайд этишича, ушбу хабарни «Жамияти Исломий» аъзоси Нур Раҳмон Ахлоқий тасдиқлаган. Афғонистоннинг TOLOnews агентлиги манбаларига кўра, Даштий 5 сентябрь куни «Толибон» билан жангларда ҳалок бўлган. Воқеанинг тафсилотларига аниқлик киритилмаган.

Панжшер водийси Афғонистонда «Толибон» назоратига ўтмаган охирги минтақа бўлиб қолмоқда. «Толибон»га қарши кучлар шу ерда тўпланган, уларга кичик Аҳмад Масъуд раҳбарлик қилмоқда. Водийни Миллий қаршилик фронти бўлинмалари муҳофаза қилмоқда. Охирги бир ҳафта мобайнида «Толибон»нинг Панжшерни бўйсундиришга уринишлари муваффақиятсиз кечди.

Al Arabiya манбалари 5 сентябрь куни «Толибон» Бозор туманини эгаллаб олгани ва Панжшер водийси бўйлаб ҳаракатланаётгани ҳақида хабар берди.

3 сентябрь куни Афғонистон миллий қаршилик фронти Кобул шимолидаги Парвон вилояти маркази Чорикор шаҳрини ўз назоратига олганини маълум қилди, Панжшердаги жангларда «Толибон» катта талафот кўрган.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг