Туркманистон Афғонистон билан чегарани мустаҳкамлаш чорасини топдими?

Туркманистон Афғонистон билан чегарани мустаҳкамлаш чорасини топдими?
Фото: «Rus.azathabar.com»
Туркманистон ҳукумати Афғонистондан қочқинларнинг оммавий оқимидан хавотирда: бутун чегара бўйлаб бетон девор қурилиши мумкин. Бу ҳақда argumenti.ru хабар бермоқда.

Қайд этилишича, аллақачон ўрнатилган тиканли сим деворлар янги ҳукуматдан қочаётган қочқинларнинг катта босимига дош беролмайди. Бироқ Ашхабод расмийларининг айтишича, мавжуд девор учувчисиз бошқариладиган қуролли отрядлар томонидан қўриқланади.

Ўз навбатида, бир неча йиллардан бери Туркманистонда бетон девор қуриш ғояси кўтарилган. Сўнгги воқеаларга қадар чегара хизматлари Афғонистондан ноқонуний муҳожирларни доимий равишда тўхтатиб туришган. Бироқ охирги пайтларда Афғонистон ҳудудидаги мураккаб вазият Туркманистон ҳукуматини ўз чегараларини мустаҳкамлаш тўғрисида қарор қабул қилишига туртки бермоқда.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар