
Хитой ҳукумати "Толибон" ҳаракати томонидан тузилган Афғонистоннинг янги ҳукумати билан мулоқотга тайёр. Бу ҳақда Хитой ташқи ишлар вазирлиги вакили Ван Вэнбин маълум қилди.
"Биз янги афғон ҳукумати билан мулоқотни қўллаб-қувватлашга тайёрмиз", — деди у.
Вэнбиннинг сўзларига кўра, Пекин Афғонистондаги янги ҳукумат "халқ манфаатларини ҳисобга олиши ва халқаро ҳамжамият кутаётганидек ҳаракат қилиши"дан умидвор.
"Афғонистон ҳукумати толерант бўлади ва терроризмга қарши ҳамкорлик қилади деб умид билдирамиз", — деди Вэнбин.
Унинг қайд этишича, Афғонистонда янги вазирлар маҳкамаси шаклланиши "бу мамлакатда ҳукумат йўқ бўлган уч ҳафталик давр тугаганини билдиради".
"Хитой Афғонистон суверенитети ва мустақиллигини ҳурмат қилади", — деб таъкидлади Вэнбин. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.