Facebook ижтимоий тармоғида Chevrolet’нинг Виржинияда жойлашган дилерлик марказида содир бўлган ўғирликнинг видеоси пайдо бўлди, деб хабар беради Motor.
Автосалон ходимларидан бири томонидан тасвирга олинган кадрлардан кўриш мумкин, номаълум эркак қизил Corvette’ни ўт олдирган ва ҳеч нарсага эътибор қилмай кўргазма зали ҳудудидан чиқиб кетган. Аммо ўғри узоққа қочишга улгурмаган: бир неча даҳа нарида эркакни полиция қўлга олган.
Кўнгилсиз ҳодиса дилерлик марказининг кўргазма залига жойлаштирилган янги спорткарнинг тақдимоти вақтида содир бўлган. Corvette C8 учун тест-драйв назарда тутилмаган бўлса-да, унинг калити салонда бўлган. Жиноятчи эса бундан фойдаланиб, осонликча залдан чиқиб кетган.
Дилерлик маркази ходимлари машина ўғрисини тўхтатишга уринган. Аммо эркак уларга эътибор бермасдан, автосалон ҳудуди бўйлаб бир неча метр юрган ва кескин тезланиш олиб, шоссега чиқиб олган. Автосалон ходимлари зудлик билан ҳолат ҳақида полицияга хабар берган ва у қўлга олинган.
Chevrolet Corvette C8 2019 йилда тақдим этилган. Моделга 490 от кучини тақдим этишга қодир 6,2 литрли В8 ўрнатилган. Агрегат саккиз поғонали робот узатмалар қутиси ёрдамида бошқарилади. Суперкарнинг соатига 100 километр тезликка эришиши учун 2,9 сония кифоя. Айни вақтда АҚШда мазкур купе нархи 61 минг долларни ташкил этади. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Кальяри” Шомуродов бўйича бир қарорга келди
Ҳусийлар Россия нефтини олиб кетаётган кемага ракеталар учирди
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Индонезияни мағлуб этиб, финал ва Париж Олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритди
Олмаотада ўликхона қўриқчиси жасадларни зўрлаганликда гумон қилинмоқда
Тошкентда «права» олиб бериш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари фош этилди
Президент Олимпиадага йўлланма олган футболчиларга табрик йўллади
Осиё кубоги: Ўзбекистоннинг ғалабасига хориждан қандай муносабат бўлмоқда?
Хитойда автомобиль йўлининг ўпирилиши оқибатида камида 24 киши ҳалок бўлди