19:17 / 09.09.2021
3 057

Лукашенко Москвага келди. У Путин билан Россия ва Беларусь бирлашуви режасини тасдиқламоқчи

Лукашенко Москвага келди. У Путин билан Россия ва Беларусь бирлашуви режасини тасдиқламоқчи
Фото: Reuters
Беларусь президенти Александр Лукашенко ишчи ташриф билан Москвага келди, деб ёзмоқда «Белта».
Хабарга кўра, 9 сентябрь куни тушдан кейин Лукашенко Кремлда Россия президенти Владимир Путин билан учрашади.

«Улар Россия ва Беларусь интеграцияси учун йўл хариталари пакетини имзолашни режалаштирмоқда», — деган эди аввалроқ Беларуснинг Москвадаги элчиси Владимир Семашко. «Белта» хабарига кўра, томонлар икки мамлакат ҳукуматлари томонидан тайёрланган 28 та иттифоқ дастурини муҳокама қилади.

Шунингдек, Путин ва Лукашенко «икки томон кун тартибининг бошқа долзарб масалалари ва халқаро муаммоларни» муҳокама қилиши кутилмоқда, дейилади агентлик хабарида.

Россия ва Беларусь расмийлари 1999 йилдан бери икки давлатнинг сиёсий интеграциясини муҳокама қилиб келади. 2019—2020 йилларда иқтисодиёт ва бошқарувнинг турли соҳаларида бирлашувни ўз ичига олган 31 та йўл харитаси атрофида музокаралар ўтказилган. Йўл хариталари лойиҳалари бирор марта чоп этилмаган. Аввалроқ Беларусь аҳолиси мамлакатнинг Россия билан интеграциясига қарши чиққан эди.

Июль ўртасида Путин ва Лукашенко беш соатлик музокара ўтказганди. Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песковнинг маълум қилишича, музокаралар давомида томонлар Россия 2022 йилда Беларусга газни 2021 йилги нархларда сотиши тўғрисида келишиб олган, нарх индексация қилинмайдиган бўлган.

Июлдаги учрашув Александр Лукашенко ва Владимир Путиннинг 2021 йил бошидан бери тўртинчи юзма-юз учрашуви эди. Биринчиси февраль ойида Сочида, иккинчиси апрель ойида Москвада, учинчиси май ойида яна Сочида бўлиб ўтганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Лукашенко Москвага келди. У Путин билан Россия ва Беларусь бирлашуви режасини тасдиқламоқчи