23:48 / 09.09.2021
2 724

Панжшир маршал Дўстум иштирокида Толибонга ёқимсиз сюрприз тайёрламоқда

Панжшир маршал Дўстум иштирокида Толибонга ёқимсиз сюрприз тайёрламоқда
Толибон* режимини маъқулламаган собиқ афғон расмийлари мамлакатнинг Миллий қаршилик фронтини қўллаб-қувватловчи кенгашни тузади. Бу ҳақда Душанбеда ўтказилган матбуот анжуманида Афғонистоннинг Тожикистондаги элчиси Муҳаммад Зоҳир Ағбар маълум қилди.

Унга кўра, улар яқин вақтларда кенгашни чақиришни режалаштирмоқда.
"Афғонистоннинг сиёсий лидерлари, шу жумладан маршал Абдул-Рашид Дўстум, яқинда Миллий қаршилик фронтини қўллаб-қувватлаш кенгашини тузадилар",- деди элчи.

Дипломат республиканинг янги ҳукумати билан ишлаш нияти йўқлигини таъкидлади, чунки у инклюзив ҳукумат эмас. Энди у мамлакат собиқ вице-президенти Амрулла Солиҳнинг Тожикистондаги вакили бўлади.

Ағбар жаҳон ҳамжамиятини куни кеча эълон қилинган Афғонистон Вазирлар Маҳкамаси таркибини тан олмасликка чақирди.

* Россияда тақиқланган террорчилик ҳаракати.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Панжшир маршал Дўстум иштирокида Толибонга ёқимсиз сюрприз тайёрламоқда