13:00 / 10.09.2021
1 005

Ким Чен Ин оммага мутлақо янгича имижда кўриниш берди

Ким Чен Ин оммага мутлақо янгича имижда кўриниш берди
КХДР лидери Ким Чен Ин Пхенян шаҳрида Шимолий Корея давлати ташкил топганининг 73 йиллигига бағишланган ҳарбий парадда омма олдида мутлақо янги қиёфада пайдо бўлди.

Тахминан бир соат давом етган парадда, раҳбар нутқ сўзламаган, лекин унинг ташқи кўриниши сезиларли даражада ўзгаргани чет эл оммавий ахборот воситаларининг этиборини тортди. Корея марказий телеграф агентлигидан олинган расмлар Ким Чен Ин анчагина вазн йўқотганини кўрсатади.

Шунингдек, кўпчилик Шимолий Корея раҳбари кийинишидаги ўзгаришларга эътибор қаратди — у Хитой Халқ Республикасининг асосчиси Мао Цзедун услубидаги одатий курткасини галстукли европача костюмига алмаштирган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ким Чен Иннинг анчагина вазн йўқотган ҳолати муҳокамаларга сабаб бўлган, КХДР лидерининг хасталиги бўйича гап-сўзлар тарқалганди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Дунё » Ким Чен Ин оммага мутлақо янгича имижда кўриниш берди
[/banner_pushhouse