16:27 / 12.09.2021
4 616

«Толибон»нинг ашаддий душмани Аҳмад Масъуд қаерда?

«Толибон»нинг ашаддий душмани Аҳмад Масъуд қаерда?
Шу йилнинг 6 сентябр куни «Толибон» томонидан сўнгги ҳудуд — Панжшер эгаллангани хабар берилди.
Вилоят ҳокими, қаршилик кучлари бошлиғи Аҳмад Масъуд тақдири эса номаълумлигича қолди.

Эроннинг FARS агентлигига кўра, Масъуднинг Марказий Осиё мамлакатлари орқали Туркияга кетгани бўйича хабарлар ёлғондир. У хавфсиз жойда ва Панжшер билан алоқани йўқотмаган. Етакчининг аниқ манзили хавфсизлик сабаб айтилмаган.

Панжшернинг асосий ҳудудлари тўлиқ «Толибон» назоратида бўлиб турибди.

Эслатиб ўтамиз, бир неча кун аввал Масъуд афғон халқига видеомурожаат ёзиб, аҳолини «Толибон»га қарши исён кўтаришга чақирганди.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг