«Толибон» қўшни давлатлар хавфсизлиги ҳақида сўз очди

Фото: «Reuters»
Афғонистон ҳудуди ҳеч қачон қўшни ёки бошқа давлатга ҳужум қиладиган майдонча сифатида фойдаланилмайди. Бундай ваъда мамлакат бош вазирининг биринчи ўринбосари Абдул-Ғани Бародар томонидан берилган, деб ёзади «Sputnik Афғонистон».
Расмийнинг сўзларига кўра, «Толибон», шунингдек, барча хорижий элчихоналар, дипломатлар, инвесторлар ва халқаро ёрдам ташкилотларининг хавфсизлигини кафолатлайди.
6 сентябрда «Толибон» Панжшерда қаршилик кўрсатиш фронти устидан тўлиқ ғалаба қозонганини ва Афғонистонда уруш тугаганини эълон қилди. Улар омон қолган исёнчиларни таъқиб қилмасликка ваъда беришди. Лекин уларнинг сўзларига ишонишмаган ҳаракатнинг мухолифлари мамлакатда адолат ва эркинлик ҳукм сурмагунча, террорчилар билан курашишини айтишди.
Кейинчалик маълум бўлишича, толиблар аёлларга янги ҳукуматда лавозим беришдан бош тортишган. «Толибон» матбуот котиби Сайид Зикрилла Ҳошимийнинг таъкидлашича, аёлларнинг вазифаси болаларни тарбиялаш ва ўқитишдир, шунинг учун уларнинг сиёсий ҳаётда иштирок этишларига йўл қўйилмайди.

Изоҳлар 0
…