«Толибон» «Ал-Қоида» раҳбарини Афғонистонда яширганми?

«Толибон» «Ал-Қоида» раҳбарини Афғонистонда яширганми?
«Толибон» «Ал-Қоида» террорчилик гуруҳи раҳбари Айман ал-Завоҳирий Афғонистонда яширинганини бўйича хабарларни инкор қилди. Бу ҳақда ҳаракат вакили Муҳаммад Наим маълум қилди.

- «Толибон» барча айбловларни рад этади ва террорчилар етакчисига ёрдам бермайди. Бу бир ёлғондир, — дейди Наим.

Эслатиб ўтамиз, МРБнинг собиқ раҳбарларидан бири бўлган Майкл Моррел Айман ал-Завоҳирий толиблар паноҳи остида Афғонистонда яшириниб юргани ҳақида гапирганди.

Аввалроқ эса ал-Завоҳирий 11 сентябр терактларига бағишланган видеода кўриниш берганди.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар